КУЛИНАРИЯ ОЛАМИ МЕТАФОРИК МАНЗАРАСИНИНГ ЛИНГВОМАДАНИЙ ТАВСИФИ
Keywords:
кулинария, гастрономия, метафора, метафорик манзара, лингвомаданият, гастрономик концепт, миллий дунѐқараш, маданий қадрият, инглиз тили, ўзбек тилиAbstract
Мазкур мақолада кулинария олами метафорик манзарасининг инглиз ва ўзбек
тилларидаги лингвомаданий хусусиятлари тадқиқ этилади. Кулинария инсоннинг кундалик ҳаѐти,
миллий маданияти, урф-одатлари, анъаналари ва ижтимоий муносабатлари билан узвий боғлиқ
бўлган маданий соҳалардан бири сифатида қаралади. Кулинарияга оид лексик бирликлар тилда
нафақат таом, маҳсулот ва овқат тайѐрлаш жараѐнларини номлаш, балки инсоннинг ҳиссий
ҳолати, характер хусусиятлари, ижтимоий муносабатлари ва ахлоқий қадриятларини ифодалаш
учун ҳам хизмат қилади. Тадқиқотда гастрономик метафораларнинг семантик, когнитив ва
лингвомаданий хусусиятлари қиѐсий таҳлил асосида ѐритилади. Инглиз ва ўзбек тилларидаги ―ширин‖, ―аччиқ‖, ―нон‖, ―туз‖, ―ош‖, ―дастурхон‖ каби гастрономик концептларнинг метафорик
қўлланиши таҳлил қилиниб, улардаги умуминсоний ва миллий-маданий хусусиятлар аниқланади.
Тадқиқот натижалари кулинария олами метафоралари миллий дунѐқараш, қадриятлар тизими ва
маданий тажрибани тилда акс эттирувчи муҳим восита эканлигини кўрсатади.
